Ректорнинг кириш сўзи 2018-12-06T17:47:57+00:00

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев айтганларидек “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлик. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратиш, зўравонлик ғояси “вируси” тарқалишининг олдини олишдир”.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг ташкил этилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, нодавлат ва давлат таълим сектори ўртасида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари хоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий ечимига олиб келади.

Институтнинг таълим дастури Корея Республикасининг фан ва технологиядаги сўнгги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, кореялик мутахассислар билан ҳамкорликда тайёрланган. Институт назарий билимларни чуқур ўргатиш билан бирга, амалий кўникмаларни шакллантириш, шунингдек, мантиқий ва ижодий фикрлашни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

Хурматли талабалар, сизни яна бир бор талабалик шарафига эришганингиз билан табриклайман ва келажакда янада кўпроқ ютуқларга эришишингизни тилаб қоламан!

Ректор профессор А. Вахабов