Туризм

Туризм 2018-12-08T18:04:19+00:00

Project Description

“Туризм” йўналиши давлатнинг иқтисодий ривожланиши учун энг муҳим омилларидан бири бўлиб, товарлар ва хизматларнинг жахон бозорларига босқичма – босқич кириш учун туризм хизматларидан самарали фойдаланиш ва мамлакатнинг иқтисодий ўсишини
ошириш учун ёшларимизни тайёрлаш бизнинг ассосий мақсадимиздир.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўз талабаларига нафақат назарий ва амалий билим бериш, балки шу билимларидан келажакдаги иш фаолиятларида фойдалана олишлари ҳақида ҳам қайғуради. Шунинг учун таълимнинг асосий негизини амалий тажрибалар ташкил қилади.

Дастур мақсади

Туризм, меҳмонхона ва ресторан бизнесида ходимларни бошқариш, сайёҳлик сафарларини ташкиллаштриш, Ўзбекистон Республикасида ички ва ташқи туризм бозорини ривожлантиришнинг асосий географик йўналишлари бўйича  юқори малакали кадрларни таёрлаш.

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс: Информатика, иқтисодиёт асослари, статистика асослари, Ўзбекистон тарихи ва ривожланиш стратегияси, жаҳон тарихи ва географияси, рус, инглиз ҳамда корейс тиллари каби фанларни ичига олган.

2-курс: Туризм йўналиши бўйича туризм асослари шу жумладан туризм маданияти, туризм географияси, туризмда хуқуқ асослари каби фанларни ичига олган.

3-курс: Туризм сервисини, авиачипталарни резеврлаш, аэропортларда хавфсизликни бошқариш ва меҳмонхоналар хизматини ривожлантириш   фанлари бўйича назарий ҳамда амалий курслар.

4-курс: Битирувчи талабаларига эко туризм, халқаро сайёҳатлар буйича гид (йул бошловчи), экипажларни бошқариш каби фанлари назарий хамда амалий ўтилади.

Натижа

Туризм таълим йўналиши битирувчилари “Ўзбектуризм” миллий компаниясида ва унинг бўлинмаларида, меҳмонхоналарда, ресторанларда, аэропорт ва авиакасссаларда, сайёҳлик компанияларида ишлашлари мумкин, шунингдек туризм соҳасидаги корхоналарни ташкил этишлари мумкин.