Муқобил энергия

Муқобил энергия 2018-12-06T18:51:19+00:00

Project Description

“Муқобил энергия”  йўналиши ҳозирги дунё мамлакатлари таълим соҳасида энг янги вa келажакка йўналтирилган ўқув йўналиши ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси ҳам қуёш, сув, шамол, газ ва нефт каби табиий бойликлар ватани ҳисобланиб муқобил энергияни ҳар томонлама ривожлантириш учун қулай ҳудуд ҳисобланади.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўз талабаларига нафақат назарий билим бериш, балки шу билимларидан келажакдаги иш фаолиятларида фойдалана олишлари ҳақида ҳам қайғуради. Шунинг учун таълимнинг асосий негизини назарий билимлар билан биргаликда уларда амалий кўкинмаларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳам ташкил қилади.

Дастур мақсади

Қайта тикланадиган ва анъанавий бўлмаган манбалар, электр станциялари вa электр таъминоти тизимларини энергия конверторларини лойиҳалаш вa ишлатиш соҳасида зарур назарий вa замонавий билимларни талабаларда шакллантириш. Энергетика муаммосини бартараф этиш вa қайта тикланадиган энергия манбаларини барқарор ривожлантириш учун ижтимоий, техник вa иқтисодий билимларга эга бўлган мазкур соҳада етук юқори сифатли ва малакали кадрларни тайёрлаш.

Натижа

“Муқобил энергия” таълим йўналиши битирувчилари анъанавий бўлмаган вa қайта тикланадиган энергия тизимларни электрон муҳандиси, ноанъанавий манбалар, энергия станциялари вa электр таъминоти тизимларини энергия конверторларини лойиҳалаш вa улардан фойдаланиш соҳасида замонавий билим эгаси вa бошқа кўплаб соҳаларда етук мутахассис бўлиб етишади.

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс: Информатика, математика, экология, физика, Ўзбекистон тарихи ва унинг ривожланиш стратегияси, Жаҳон тарихи ва географияси, рус, инглиз ҳамда корейс тиллари каби фанларни ичига олган.

2-курс: Муқобил энергия соҳасига алоқадор бўлган қуёш ва шамол энергетикаси, геометрик вa гидравлик энергия, биоэнергетика, кўмир кони метан, водород энергияси вa нефт сланеци каби ноанъанавий вa қайта тикланадиган энергия манбаларининг асосларини ўргатиш билан боғлиқ фанларни ўз ичига олган.

3-курс: Электромагнетик, рақамли мантиқий тизимлар, энергетик двигателлар, электрон жиҳозлар ва улар билан ишлаш кўникмалари, қайта тикланадиган энергия манбалари фанлари бўйича назарий ҳамда амалий курслар.

4-курс: Битирувчи талабаларга чақмоқ энергетикаси, электрон машиналар, қайта тикланадиган энергия – амалий дарслар, қайта тикланувчи тизимлар каби фанлар назарий ҳамда амалий ўтилади, курс сўнггида битирув тадқиқот иши ёзилади.