Қурилиш

Қурилиш 2018-12-06T18:45:42+00:00

Project Description

Қурилиш йўналиши ҳар доим касбларнинг энг етакчиларидан бири ҳисобланган. Ушбу соҳа ўзига ҳос чуқур, мураккаб ва махсус билимларни ўрганишни талаб қилади. Мамлакатимизда хозирги кунда қурилиш соҳаси жадал ривожланмокда. Қурилиш соҳаси бугунги замонавий бунёдкорликни янада ривожланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Қурилиш йўналиши, қурилиш, монтаж ташкилотларида ишлаб чиқаришни режалаштириш ва ташкил этиш ҳақида керак бўлган билимларни беради, ҳамда илмий-техник тараққиёт шароитида қурилишни бошқариш ва ташкил этишда асосий қонунларни аниқлайди.

Дастур мақсади

         Қурилиш жараёни объектни яратиш, ўзгартириш ёки бузиб ташлаш билан боғлиқ бўлган ташкилий, тадқиқот, лойиҳалаш, қуриш, монтаж қилиш ва ишга тушириш ишларини ўз ичига олади. Фаннинг вазифаси қурилиш бошқарувининг назарий асосларини ўрганишгина бўлиб қолмай, балки математик усуллари ва компьютерлар негизи техник жадаллашувининг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда улардан қурилиш амалиётида фойдаланиш усулларини ўргатиш ҳисобланади.

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс. Таълим йўналиши қуйдаги фанларни ўз ичига олган: Рус, инглиз хамда корейс тиллари, информатика, Ўзбекистон тарихи ва ривожланиш стратегияси, жаҳон тарихи ва география, математика, физика ва экология.

2-курс.Йўналишга ҳамда касбга йўналтирилган бўлиб, мутаҳассислик бўйича қуйдаги фанларни мукаммал ўзлаштирилади: қурилиш асослари, қурилиш материаллар механикаси, қурилиш тадқиқотлари, бинолар конструкцияси, темир-бетон қопламалари ва гидравлик муҳандислик.

3-курс. Қурилиш структурасини таҳлил қилиш ҳамда, тупроқ, ер, гидравлика муҳандислиги каби фанларни ўрганади.

4-курс. Йўналиш бўйича қуйдаги фанлар ўрганилади: пўлат таркиби муҳандислиги, транспорт ва муҳандислик коммуникациялар, сув ва ер ости тармоқларни лойиҳалаш, пойдевор муҳандислиги, қурилиш ҳавфсизлиги.

Натижа

Қурилиш соҳасида етук ва малакали мутаҳассислар билан таъминлаш, ушбу соҳанинг, айниқса жойларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларни тайёрлаш тизимини сифатли ташкил этиш. Қурилишни ташкил қилиш ва бошқариш учун маъсул бўлган енг нуфузли хорижий ҳамда маҳаллий ташкилотларга етакчи инжинер қурувчилар билан таъминлаб бериш.