Бизнесни бошқариш

Бизнесни бошқариш 2018-12-06T18:53:59+00:00

Project Description

“Бизнесни бошқариш” йўналиши ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ривожланиши учун энг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Ишбилармонлик муҳитини яратиш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини самарали ташкил этиш ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, Жаҳон банкининг “Doing Business” рейтингида юқори  ўринларни эгаллаш бугунги кунда тадбиркорлик соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий замини ҳисобланади.

Дастур мақсади

Иқтисодиёт, молия ва солиқ соҳасида, тадбиркорлик фаолияти ва уни самарали ташкил этиш ҳақида талабаларда ҳар томонлама кенг қамровли билим ва кўникмаларини шакллантириш. Йирик тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашувлар ташкил этиш ва ўзининг мустақил  бизнесини самарали ташкил этиш учун етарли билимларга эга бўлган мамлакат иқтисодиёти соҳасида етук юқори сифатли ва малакали кадрларни тайёрлаш.

Натижа

  “Бизнесни бошқариш” таълим йўналиши битирувчилари мамлакат иқтисодиётининг муҳим соҳаларида, банк, молия, инвестиция, биржа ва саноат соҳаларида, давлат идоралари ва реклама агентликлари, йирик халқаро компанияларда етук мутахассис бўлиб ишлашлари мумкин. Қолаверса, битирувчи талабалар ўзларининг мустақил бизнес фаолиятини ва тадбиркорлик субъектларини ташкил этиши мумкин.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ўз талабаларига нафақат назарий билим бериш, балки шу билимларидан келажакдаги иш фаолиятларида фойдалана олишлари ҳақида ҳам қайғуради. Шунинг учун таълимнинг асосий негизини назарий билимлар билан биргаликда уларда амалий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш ҳам ташкил қилади.

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс: Информатика, иқтисодиёт асослари, менежмент асослари, статистика асослари, Ўзбекистон тарихи ва унинг ривожланиш стратегияси, Жаҳон тарихи ва географияси, рус, инглиз ҳамда корейс тиллари каби фанларни ўз ичига олган.

2-курс: Бизнесни бошқариш соҳасига алоқадор бўлган бизнес ҳужжатларини юрғизиш, маркетинг менежменти, молия, бухгалтерия, глобал менежмент, истеъмолчилар хулқи, менежмент стратегияси каби фанларни ичига олган.

3-курс: Бизнес бошқарувида ахборот тизими, бизнес ташҳислари, самарали менежмент, электрон тижорат, логистика, менежмент инновацияси фанлари бўйича назарий ҳамда амалий курслар.

4-курс: Битирувчи талабаларга инвестиция, менежмент технологиялари, стратегик қарорлар қабул қилиш, корхона ресурсларини режалаштириш каби фанлар назарий хамда амалий ўтилади, курс якунида битирув тадқиқот иши бажарилади.