Архитектура ва шаҳарсозлик

Архитектура ва шаҳарсозлик 2018-12-06T18:48:23+00:00

Project Description

Архитектура – инсоннинг яшаши, фаолияти учун фазовий макон яратиш санъатидир. Шаҳарсозлик – бу лойиҳалаш ва қурилиш билан боғлик бўлган санитар гигиеник, техника – қурилиш, транспорт ва архитектуравий – бадиий масалаларни комплекс ечувчи, шаҳарларни режалаштириш ва қуришнинг назарияси ва амалиётидир. Архитектура лойиҳалаш алоҳида бино ва иншоотларнинг ривожланишига йўналтирилган «архитектура»нинг «хажмий» лойиҳалашидан фарқли равишда шаҳар муҳитини комплекс ечишга ва дизайнини ташкил этишга йўналтирилган.

Дастур мақсади

Талабаларга минтақавий режалаштириш, шаҳар аҳоли пунктларини режалаштириш ва реконструкция қилиш, худудларни барқарор ривожлантириш талабларини ўргатиш. Атроф-муҳит ва инсон фаолияти хафсизлиги ва қулай шароитларни таъминлаш мақсадида меъморий ва шаҳарсозлик фаолиятининг турли жиҳатларини бирлаштиришга имкон берадиган амалий ва назарий билимларни ўрганиш. Архитектура ва шаҳарсозликни ривожлантиришнинг янгича тенденциялари ва инновациялари, меъморий объектларни реновация қилиш усулларини ўрганиш ва тадқиқ қилиш.

Натижа

Архитектура ва шаҳарсозлик таълим йўналишида тахсил олган талаба, ўз йўналишини кенг қиррали мутахассиси бўлиб етишади. Замонавий меъморчилик, хорижий ва маҳаллий лойиҳа институтлари ва ташкилотлари, ландшафт дизайн бюролари, қурилиш ва саноат компаниялари, хорижий халқаро ташкилотларга етакчи мутахассис бўлиб етишади.

Бакалавриат даврининг асосий ўқув дастури:

1-курс. Бакалавриатни биринчи босқичи талабаларни фанга ва йўналишга бўлган қизиқишларини янада ривожлантиришга қаратилган. Асосан  корейс, инглиз ва рус тилларини мукаммал ўзлаштиришга, ҳамда  математика, физика, жаҳон тарихи ва география, Ўзбекистон тарихи ва ривожланиш стратегияси, экология, информатика каби фанлар жой олган. Барча фанлар рус, ўзбек ва инлиз тилларида олиб борилади.

2- курс. Таълим йўналиши бўйича архитектура ва шаҳарсозлик асослари, архитектура ва жамият, архитектура ва шаҳарларни режалаштириш асослари, компьютер графикаси, Ўзбекистон архитектура тарихи, шаҳарсозлик асослари каби фанлар мутахассислик бўйича мукаммал ўргатилади.

3-курс. Мутахассислик бўйича архитектура режалаштириш, шаҳарсозлик асослари, архитектура назарияси, бино-иншоат ва шаҳарсозлик лойиҳалаш, қурилиш материаллари ва конструкция ҳамда жаҳон архитектураси каби фанлар жой олган.

4-курс. Таълим йўналиши бўйича яшил архитектура, архитектура ва конструкция, бинолар коди, архитектура ва шаҳарсозлик, биноларни реконструкция ва реновация қилиш каби фанлар ўзлаштирилади. Хамда битирув лойиҳаси устида изланишлар олиб борилади.