admin

About admin

This author has not yet filled in any details.
So far admin has created 43 blog entries.

Кореянинг Ёджу технология университети профессор-ўқитувчиларининг YTITга ташрифи

2019-02-17T12:45:06+00:00

Кореянинг Ёджу технология университети профессор-ўқитувчиларининг YTITга ташрифи Жорий йилнинг 12 февраль санасида Институтга Корея Республикасининг Ёджу технология университети вице-президенти жаноб Ченг Тай Юнг бошчилигида кореялик профессор-ўқитувчилардан иборат бўлган делегация ташриф буюрди. Ташрифнинг дастлабки кунида Ёджу технология университетининг профессор-ўқитувчилари "Муқобил энергия", "Бизнесни бошқариш" ва "Архитектура ва қурилиш" таълим йўналишлари бўйича институт таҳсил олаётган талабалари билан учрашди. Мазкур учрашувларда профессор-ўқитувчилар институтда таълим олаётган талабаларга Корея Республикасидаги таълим тизими, YIT ва YTIT да ўқув жараёнидаги ўхшашлик ва фарқлар, ўқув жараёнлари хақида маъруза қилдилар. Учрашув сўнггида маърузалар бўйича институт талабалари ва профессор-ўқитувчиларлар ўртасида қизғин саволлар ва жавоблар бўлиб ўтди. [...]

Кореянинг Ёджу технология университети профессор-ўқитувчиларининг YTITга ташрифи 2019-02-17T12:45:06+00:00

Муваффақият фактори

2019-02-12T19:09:44+00:00

Муваффақият фактори Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида “Муваффақият фактори” мавзусида Хусан Мамасаидов (deli.uz корхонаси раҳбари) ва Умиджон Ишмухамедов (Edu-Action корхонаси асосчиси ва раҳбари) иштирокида очиқ мулоқот дарси бўлиб ўтди.

Муваффақият фактори 2019-02-12T19:09:44+00:00

Халқаро университетларнинг ҳамкорлиги бўйича семинар

2019-01-29T16:56:12+00:00

Халқаро университетларнинг ҳамкорлиги бўйича семинар. Жорий йилнинг 26 январь куни Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Халқаро ўқув юртлар орасида ҳамкорликнинг ошириш тўғрисидаги илк расмий семинар бўлиб ўтди. Бу семинарда 4 та Ўзбекистон Республикасидаги халқаро ўқув юртларининг талабалар уюшмалари аъзолари иштирок этдилар. Семинарнинг асосий мақсади, олий ўқув юртлар орасида ҳамкорликни ошириш, алоқаларни мустаҳкамлаш ва биргаликда янги лойиҳалар устида ишлаш ва таълим жараёнида турли хил муаммоларни бартараф этиш. Семинар меҳмонлар томонидан фикрлар айтилиб тушлик билан якунланди.

Халқаро университетларнинг ҳамкорлиги бўйича семинар 2019-01-29T16:56:12+00:00

«Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги анжуман

2018-12-22T16:41:21+00:00

«Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги анжуман Жорий йилнинг 21-декабрида Ёджу Техника Институтида «Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги HEREs анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Эрасмус + Миллий офиси, HEREs, лойиҳа координаторлари, ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар иштирок этди. Маълумот учун: Темпус/Эрасмус+ дастурининг қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Олий таълим бўйича мутахассислар миллий жамоаси (Олий таълим ислоҳотлари бўйича мутахассислар - HEREs) нинг асосий вазифаси Республиканинг олий таълим тизимининг ривожланиши, шунингдек 48 та иштирокчи мамлакатларда Болония жараёнининг ривожланиш тажрибаси ҳақида маълумот тарқатишдир. Болония жараёнининг асосий вазифаси, олий таълим олиш имкониятини кенгайтириш, [...]

«Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги анжуман 2018-12-22T16:41:21+00:00

Илк илмий-амалий конференция

2018-12-17T16:51:45+00:00

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида илк бор “Замонавий шаҳарсозлик ва қурилишнинг халқаро эътироф этилган тажрибалари ва уларни миллий архитектура анъаналари билан уйғунлашуви” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Анжуманда, Кореядаги Ёджу технология институти профессорлари, Тошкент архитектура ва қурилиш институти профессорлари, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги етакчи мутахассислар ҳамда талабалар иштирок этишди.

Илк илмий-амалий конференция 2018-12-17T16:51:45+00:00

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Узлуксиз таълим маркази ўз фаолиятини бошлади

2018-12-10T15:32:28+00:00

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти абитуриентлар ва касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва мактаб ўқувчиларига институтнинг кириш имтиҳонлари учун тайёрлов курслари бошланганини эълон қилади. Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан олиб борилади: Инглиз тили; Математика; Физика. Дарслар ҳафтасига 3 марта 120 дақиқадан рус ва ўзбек тилларида олиб борилади. Ҳар бир дарс машғулотлари учун ойлик тўлов 500 000 сўмни ташкил этади. Тайёрлов курслари 6 ой давом этади. Шунингдек, абитуриент 2 ва ундан ортиқ фанлардан ўқув машғулотларида иштирок этса, чегирмага эга бўлади. Масалан, инглиз тили ва физика фанлари бўйича ўқув машғулотлари учун ойлик тўлов 800 000 сўмни ташкил этади. Дарслар  учун ойлик [...]

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Узлуксиз таълим маркази ўз фаолиятини бошлади 2018-12-10T15:32:28+00:00

Эътироф

2018-12-08T17:30:01+00:00

Эътироф Жорий йилнинг 5 декабрь санасида мамлакатимиз бўйлаб 12-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтган “2-Глобал тадбиркорлик ҳафталиги” якунлари бўйича пресс-конференция ўтказилди. Ушбу тадбирни юқори савияда ўтишига амалий ёрдам кўрсатган ва фаол иштирок этганлиги учун Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига ташкилотчилар томонидан ташаккурнома сертификати тақдим этилди.

Эътироф 2018-12-08T17:30:01+00:00

Ёджу технология институти президенти билан учрашув

2018-12-08T16:48:19+00:00

Ёджу технология институти президенти билан учрашув Жорий йилнинг 29 ноябр санасида Корея Республикасининг Ёджу технология институти президенти жаноб Чун Тай Кюнг институтимизда таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида жаноб Кюнг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли хамкорлик доирасида икки мамлакат таълим жараёни ҳақида, институт таълимида кредит тизими ҳақида мазмунли маъруза қилдилар. Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан жаноб КЮНГ билан ўзаро фикр алмашишди. Мазкур учрашув жуда қизғин руҳда бўлиб ўтди.

Ёджу технология институти президенти билан учрашув 2018-12-08T16:48:19+00:00

Британия Кенгашининг ташрифи

2018-12-06T18:38:32+00:00

Тошкент шаҳридаги Британия Кенгаши вакилларининг ташрифи Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ректори, и.ф.д., профессор А.В.Вахобов таклифига биноан 2018 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Британия Кенгаши (British Council)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Ириленд (Rachel Irelаnd) хоним ташриф буюрди. Ташриф даставалида Институт ректори А.В.Вахобов Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, улардан кутилаётган натижалар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг ташкил этилиши билан боғлиқ амалга оширилган ишлар, Институт таълим йўналишлари, ўқишга қабул қилиш жараёни, ҳозирда ўқитилаётган фанлар, хорижий тилларга қаратилаётган эътибор ва уларни ўқитишда жорий этилган методлар ҳақида батафсил тўхтилиб ўтдилар. Британия Кенгаши (British Council)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел [...]

Британия Кенгашининг ташрифи 2018-12-06T18:38:32+00:00