Институт хақида

Институт хақида 2018-12-10T15:08:36+00:00

Be Smart, Be Skilled, Be Professional

Yeodju Technical Institute in Tashkent

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-24 ноябрь кунлари Корея Республикасига давлат ташрифига бағишлаб ўтказилган Корея-Ўзбек «Бизнес-Форум»и доирасида, Кореялик ва Ўзбекистонлик ҳамкорлар ўртасида Тошкент шаҳрида Ёджу техника институтини ташкил қилиш ҳақида Меморандум имзоланган.

Имзоланган Меморандумга асосан 2018 йил 24 июль санасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тақдим этилган давлат лицензиясига кўра Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим хизматларини кўрсатувчи муассаса мақомига эга бўлди.

Тошкент шаҳрида Ёджу техника институтининг ташкил этилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, таълим секторида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари ҳоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий ечимига олиб келади.

ТАЪЛИМ