Тажриба алмашинуви

Жорий йилнинг 22 Апрел куни институтнинг «Бизнес бошқарув» ва «Муқобил энергия» таълим йўналишлари масъул ҳодими У.Фармонов ва талабалари Тошкент давлат юридик университетида «Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга барҳам бериш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш масалалари» мавзусида ёш тадқиқотчилар илмий конференциясида иштирок этишди. Баҳс-мунозараларга бой ўтган Ёш тадқиқотчилар илмий конференциясида институтимиз талабалари фаол иштирок этишди ва тадбир сўнгида ташаккурнома билан тақдирланишди.

2019-04-23T20:48:24+00:00