Давра суҳбати

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 2019 йилнинг 16 март куни Келажак энергетикаси: муқобил энергия манбалари ва уларнинг миллий иқтисодиётни ривожлантиришдаги ўрни” мавзусида соҳа мутахассислари иштирокида давра суҳбати ташкил этилиши режалаштирилган.

Давра суҳбатидан ўрин олган асосий масалалар:

  1. Энергетика тармоғини ривожлантириш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифалар;
  2. 2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури мазмун ва моҳияти;
  3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5646-сон Фармони асосида энергетика соҳасида ташкил этилган давлат ҳамда хўжалик бошқарув органларининг асосий вазифалари ва устувор йўналишлари.

Тадбирда ўз мақола ва тезислар билан иштирок этганларнинг материаллари алоҳида тўплам шаклида чоп этилиши режалаштирилган.

Мақола ва тезислар матни 2-5 бет ҳажмда электрон ва босма равишда икки нусхада қабул қилинади. Мақола матни Microsoft Word дастурида, Times New Roman (ўзбек, рус, инглиз ёки корейс тилида), шрифти 14 кегель катталигида; 1,0 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқоридан ва пастдан 25 мм жой қолдирилган ҳолатда расмийлаштирилиши лозим; материал мавзуси бош ҳарфларда кўрсатилади, ундан икки қатор пастда муаллифнинг исми-шарифи ва фамилияси, илмий даражаси ва унвони, иш жойининг тўлиқ номи кўрсатилади, ундан 2 интервал ташлаб матн келтирилади. Матн бўйича иқтибослар мақоланинг охирида берилади.

Матн илмий, техник ва стилистик таҳрир қилинган бўлиши лозим.

Мақолаларни қабул қилиш муддати – 2019 йил 15 мартга қадар.

Муаллифлардан тадбирда иштирок этиш ва мақола/тезис нашри учун ҳақ олинмайди.

Мақола матнини қуйидаги манзилга етказишингизни сўраймиз:

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти, 100000. Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 156 уй,

Муқобил энергия таълим йўналиши раҳбари Бердиқулов Машраб Алиқуловичга

Тел.: (+99878) 129-40-40. (ички тел. Рақам – 132) E-mail: M.Berdikulov@ytit.uz

2019-03-01T19:50:04+00:00