ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ТАШРИФИ

Жорий йилнинг 27 феврал санасида Институтга Корея Республикаси Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг бир қатор халқаро экспертлари, жумладан, хамлқаро “Dain Leaders” ташкилоти директори жаноб Рйо Ку Хи (Ryoo Koo Hee), мазкур ташкилотнинг етакчи мутахассиси жаноб Лим Жин Хо (Lim Jim Ho) ва халқаро эксперт Жуа Ли (Juha Lee)лар ташриф буюришди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон олий таълим тизимига халқаро эътироф этилган кредит тизимига ўтиш масалалари, бу борада Институтда амалга оширилган ишлар, талабаларнинг мазкур тизимга мослаштириш масалалари, юзага келган турли даражадаги масалалар, шунингдек, Корея Республикасида кредит тизимининг ўзига хос хусусиятлари муҳокама қилинди.

Ташриф сўнгида ҳар икки томон ҳам келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида келишиб олишди.

2019-03-05T22:10:16+00:00