Кореянинг Ёджу технология университети профессор-ўқитувчиларининг YTITга ташрифи

Жорий йилнинг 12 февраль санасида Институтга Корея Республикасининг Ёджу технология университети вице-президенти жаноб Ченг Тай Юнг бошчилигида кореялик профессор-ўқитувчилардан иборат бўлган делегация ташриф буюрди.
Ташрифнинг дастлабки кунида Ёджу технология университетининг профессор-ўқитувчилари «Муқобил энергия», «Бизнесни бошқариш» ва «Архитектура ва қурилиш» таълим йўналишлари бўйича институт таҳсил олаётган талабалари билан учрашди. Мазкур учрашувларда профессор-ўқитувчилар институтда таълим олаётган талабаларга Корея Республикасидаги таълим тизими, YIT ва YTIT да ўқув жараёнидаги ўхшашлик ва фарқлар, ўқув жараёнлари хақида маъруза қилдилар. Учрашув сўнггида маърузалар бўйича институт талабалари ва профессор-ўқитувчиларлар ўртасида қизғин саволлар ва жавоблар бўлиб ўтди. Кореялик профессор-ўқитувчиларнинг институтга ташрифи давом этмоқда.

2019-02-17T12:45:06+00:00