«Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги анжуман

Жорий йилнинг 21-декабрида Ёджу Техника Институтида «Ўзбекистон Республикасида олий таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусидаги HEREs анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Эрасмус + Миллий офиси, HEREs, лойиҳа координаторлари, ўқитувчилар, докторантлар ва талабалар иштирок этди.
Маълумот учун: Темпус/Эрасмус+ дастурининг қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Олий таълим бўйича мутахассислар миллий жамоаси (Олий таълим ислоҳотлари бўйича мутахассислар – HEREs) нинг асосий вазифаси Республиканинг олий таълим тизимининг ривожланиши, шунингдек 48 та иштирокчи мамлакатларда Болония жараёнининг ривожланиш тажрибаси ҳақида маълумот тарқатишдир.
Болония жараёнининг асосий вазифаси, олий таълим олиш имкониятини кенгайтириш, Европа олий таълимининг сифати ва жозибадорлигини янада яхшилаш, талабалар ва ўқитувчиларнинг билим даражасини ошириш, шунингдек, ОТМ битирувчиларини меҳнат бозорига йўналтирилган ўқув режалари, илмий даражалари ва малакалари орқали ишга жойлаштиришдир.
Анжуманда давомида олий таълимни ривожлантиришнинг долзарб масалалари, инновацион ёндашувлар, докторантлар, ўқитувчилар, лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун лойиҳа координаторлари, илмий мақолалар ва диссертацияларни ёзиш, шунингдек, аналитик тизимлар, глобал элеcтрон журналларда нашриётлар каби масалалар муҳокама қилинди.

2019-03-05T22:24:00+00:00