Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида Узлуксиз таълим маркази ўз фаолиятини бошлади

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти абитуриентлар ва касб-ҳунар коллежи, академик лицей ва мактаб ўқувчиларига институтнинг кириш имтиҳонлари учун тайёрлов курслари бошланганини эълон қилади. Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан олиб борилади:

  • Инглиз тили;
  • Математика;
  • Физика.

Дарслар ҳафтасига 3 марта 120 дақиқадан рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Ҳар бир дарс машғулотлари учун ойлик тўлов 500 000 сўмни ташкил этади.

Тайёрлов курслари 6 ой давом этади.

Шунингдек, абитуриент 2 ва ундан ортиқ фанлардан ўқув машғулотларида иштирок этса, чегирмага эга бўлади.

Масалан, инглиз тили ва физика фанлари бўйича ўқув машғулотлари учун ойлик тўлов 800 000 сўмни ташкил этади.

Дарслар  учун ойлик тўлов ҳар бир фан учун 300 000 сўмни ташкил этади. Шунингдек, агар сиз 2 ва ундан ортиқ фанлардан ўқув машғулотларида иштирок этсангиз, чегирмага эга бўласиз.

Масалан, рус тили ва француз тили фанлари бўйича ўқув машғулотларида иштироки учун ойлик тўлов 500 000 сўмни ташкил этади.

Тайёрлов курслари бўйича саволларингиз бўлса, институтнинг Узлуксиз таълим марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти қошидаги тайёрлов курслари қатнашчиси бўлиб, сиз қуйидаги имтиёзларга эга бўласиз:

  • Ўқув курси якунидаги тест синовларида математика ёки физика ва инглиз тили фанларининг ҳар биридан муваффақиятли натижага эришган қатнашчилар Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтига кириш имтиҳонларидан озод этилиб, контракт асосида талабаликка қабул қилинади.
  • Тайёрлов курслари қатнашчилари Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти иншоотларидан фойдаланишлари мумкин.

Бундан ташқари, сиз қуйидаги фанлар бўйича тайёрлов курсларида иштирок этишингиз мумкин:

  • Рус тили;
  • Корейс тили;
  • Немис тили;
  • Француз тили;
  • Ўзбек тили;
  • Компьютер курслари.

Дарслар ҳафтасига 3 марта 120 дақиқадан рус ва ўзбек тилларида олиб борилади.

Манба Кун.уз

2019-03-05T22:30:43+00:00