Ёджу технология институти президенти билан учрашув

Жорий йилнинг 29 ноябр санасида Корея Республикасининг Ёджу технология институти президенти жаноб Чун Тай Кюнг институтимизда таҳсил олаётган талабалар билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида жаноб Кюнг Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли хамкорлик доирасида икки мамлакат таълим жараёни ҳақида, институт таълимида кредит тизими ҳақида мазмунли маъруза қилдилар. Учрашувда талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан жаноб КЮНГ билан ўзаро фикр алмашишди. Мазкур учрашув жуда қизғин руҳда бўлиб ўтди.

2018-12-08T16:48:19+00:00