Тошкент шаҳридаги Британия Кенгаши вакилларининг ташрифи

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ректори, и.ф.д., профессор А.В.Вахобов таклифига биноан 2018 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Британия Кенгаши (British Council)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Ириленд (Rachel Irelаnd) хоним ташриф буюрди. Ташриф даставалида Институт ректори А.В.Вахобов Ўзбекистонда олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, улардан кутилаётган натижалар, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтининг ташкил этилиши билан боғлиқ амалга оширилган ишлар, Институт таълим йўналишлари, ўқишга қабул қилиш жараёни, ҳозирда ўқитилаётган фанлар, хорижий тилларга қаратилаётган эътибор ва уларни ўқитишда жорий этилган методлар ҳақида батафсил тўхтилиб ўтдилар. Британия Кенгаши (British Council)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Рейчел Ириленд (Rachel Irelаnd) хоним Институт ректорига таклиф учун алоҳида миннатдорчилик билдирган ҳолда, мамлакатда таълим соҳасида амалга оширилаётган чора–тадбирлар, мазкур жараённинг халқаро эътирофлари ҳақида, шунингдек, Институтда яратилган шароитлар, таълим йўналишлари ва жараёни ҳақида сўз юритдилар.
Ташрифнинг амалий жиҳати сифатида Рейчел Ириленд (Rechal Irelаnd) хоним Институт маърузалар залига, ўқув аудиторияларига, АРМ фаолияти билан танишиб жуда яхши тасаввурга эга бўлдидар.
Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти ҳамда Британия Кенгаши (British Council)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси келгусида икки томонлама кенг ва мафаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишди.

2018-12-06T18:38:32+00:00