Кимчи Фестивали

21 ноябрь куни Тошкентда Корея халқаро қишлоқ хўжалиги лойиҳаси (KOPIA) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил этилган кимчи фестивали бўлиб ўтди.
Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ўзбекистондаги Корея таълим маркази, Ўзбекистондаги KOICA, Ўзбекистондаги корейс резидентлари уюшмаси, Корея маданият марказлари уюшмаси, Ўзбекистон ОТМлари ўқитувчилари ва талабалари, шу жумладан Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти.
Фестиваль давомида корейс рецепти бўйича ташкилотчилар кимчи таомларини тайёрлашда кичик маҳорат дарслари ўтказдилар. Кореяликлар кимчи қилиш учун армут, олма, занжабил ва денгиз маҳсулотларини ишлатишилишини таъкидлаб ўтидлар.
Маҳорат машғулотидан сўнг волонтёрлар ёрдамида кимчи тайёрланди. Ташкилотчилар барча зарур масаллиқларни – 1,5 тонна карам ва 500 кг турли тўғрамалар тайёрладилар.
Фестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларига Корея анъанавий гуручли тток ва маколли шаробини татиб кўриш таклиф этилди. Шунингдек, иштирокчилар кабобни ичиб кўришлари мумкин эди.

2018-12-06T18:43:54+00:00