«CEF» Фестивали

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида, “Архитектура ва шаҳарсозлик”, “Қурилиш”, “Муқобил энергия” ва “Туризм” таълим йўналишлари гуруҳлари орасида ҚВЗ (CEF) фестивали бўлиб ўтди. Энг қизиқарли ва хушчақчақ унвони учун 4 та жамоа кураш олиб борди. Жамоалар бир-бирларига кескин ҳазиллар билан ҳужум қилиб, рақибларнинг зарбаларини парчалаб, уларнинг асосий қуроли ҳазил эканлигини яна исботлашди.
Ғолибликни “Туризм” таълим йўналиши жамоаси қўлга киритди. Тўрт қисмли синовдан иборат бўлган – саломлашиш, биатлон, мусиқий танлов ва сардорлар беллашуви натижаларига кўра улар Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши деб топилди.
Уларга “Best of the best from CEF” кубоги топширилди.

2018-12-06T18:46:32+00:00