Глобал тадбиркорлик ҳафталиги

Мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланишида тадбиркорлик субъектлари фаолияти жуда муҳим ўрин тутади. Республикамиз бўйлаб ўтказилган “Глобал тадбиркорлик ҳафталиги” тадбири Ўзбекистонда миллий тадбиркорлик эко тизимини яратиш, юртимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, чет эл сармоядорларини Республикамизда яратилган ишбилармонлик муҳити билан яқиндан таништириш йўлида муҳим аҳамият касб этди.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилган ушбу “Глобал тадбиркорлик ҳафталиги” тадбири доирасида жорий йилнинг 16 ноябрь санасида Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида 200 га яқин талабалар иштирокида тадбиркорлик соҳасида кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан “Шахсий бизнесни ташкил этиш”, “Муваффақиятга эришиш сирлари” ва “Арбитраж ва медиация” мавзуларида очиқ маҳорат дарслари олиб борилди.

2018-12-06T18:41:15+00:00