Очилиш байрами

Бугун – 15 октябрь куни пойтахтимизда жойлашган Ёджу техника институтининг кампусини тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида Корея элчихонаси вакиллари, Корея Республикасининг Ёджу технология институти раҳбарлари ва профессорлари, ОАВ вакиллари, талабалар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тошкент шаҳридаги Yeoju техника институтининг ташкил этилиши Республикамизда янги иш ўринлар яратилиши билан бир қаторда, нодавлат ва давлат таълим сектори ўртасида соғлом рақобат муҳитининг пайдо бўлиши, ёшларнинг ўзлари хоҳлаган ва инновацион йўналишлар бўйича таълим олиши, таълим ва саноатнинг чамбарчас боғланиши, таълим ва кадрлар сифатини ошиши, давлат бюджетига тушумларни кўпайиши ва бюджетдан қопланадиган сарф харажатларни камайиши ва таълимга оид бошқа масалаларнинг ижобий ечимига олиб келади.

2019-03-05T23:08:29+00:00